ЕЧЛда "Атлетико", "Интер" ва "Манчестер Сити" мағлуб этган клуб янги стадион учун 110 миллион евро сарфлайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Норвегиянинг “Будё-Глимт” клуби Европа аренасида ўз нуфузини ошириш мақсадида янги, сиғими каттароқ стадион қуришни режалаштирмоқда. Лойиҳа экологик жиҳатдан ноёб бўлиши кутилмоқда: арена биоматериаллардан қурилади, ўриндиқлар эса пластик ўрнига ёғочдан тайёрланади.

Клуб раҳбарияти қурилиш учун 110 миллион евро ажратишини маълум қилди. Бироқ бундай амбицияли лойиҳа учун бу маблағ етарли бўлмаслиги мумкин. Шунингдек, стадионни тўлиқ ёпиладиган том билан жиҳозлаш режалаштирилган.

Маълумот учун, жорий мавсум Чемпионлар лигасида бир қатор эътиборга молик натижалар қайд этиб, "Атлетико", "Интер" ва "Манчестер Сити" каби грандларни таслим қилди.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!