ЕЧЛда ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди

  • 26 ноябрь, 2020, 11:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жорий ҳафта Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди. УЕФА расмий сайти ЕЧЛнинг ҳафта футболчиси номига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

Tecno

Унга кўра, ушбу ном учун Бруну Фернандеш ("Манчестер Юнайтед"), Жейдон Санчо ("Боруссия Д"), Робин Госенс ("Аталанта") ва Душан Тадич ("Аякс") даъвогарлик қилмоқда.

Фернандеш "Истанбул"га (4:1) қарши кечган ўйинда дубль қайд этди, Санчо "Брюгге"га (3:0) қарши ўйинда гол уришдан ташқари жамоасининг яна бир голига ассистентлик қилди, Госенс "Ливерпуль" (2:0) дарвозасини ишғол қилди, Тадич эса "Мидтъюлланд"га (3:1) қарши ўйинда иккита голга ассистентлик қилди.

Овоз бериш жараёни УЕФА расмий сайтида давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!