ЕЧЛда ўйнайдиган "Аталанта" "Челси" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

"Аталанта" клуби ярим ҳимоячи Марио Пашаличнинг трансферини "Челси"дан тўлиқ сотиб олмоқчи.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли хорватиялик футболчининг трансфери А Серия клубига 15 млн еврога тушади.

Маълумот учун, “Аталанта” Пашалични “аристократлар”дан 2018 йилнинг ёзида ижарага олган эди. У ўтган давр мобайнида жами 42та ўйинда майдонга тушди ва 8та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, “Аталанта” ортда қолган мавсум А Серияда 3-ўринни қўлга киритда ва Чемпионлар лигасида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!