ЕЧЛда қозоқлардан сенсация ва умумий босқичда ўйнайдиган 32 жамоа номи аниқ бўлди

  • 27 август, 07:54
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

27 август ҳолатига Европа Чемпионлар лигасининг умумий босқичига яна уч жамоа йўлланма олди ва иштирокчилар сони 32 тага етди. Умумий босқичда жами 36 та жамоа қатнашиши белгиланган.

Tecno

Эътиборли жиҳати, Қозоғистоннинг “Қайрат” жамоаси ўз тарихида илк бор қитъанинг энг нуфузли мусобақаси умумий босқичида қатнашадиган бўлди. “Қайрат” плей-офф финалида Шотланлиянинг “Селтик” клубини ортда қолди. Ҳар икки учрашувда ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида омад қозоқ футболчилари томонидан бўлди – 3:2.

Чемпионлар лигаси умумий босқич иштирокчилари рўйхати билан танишинг:

“Ливерпуль”, “Арсенал”, “Манчестер Сити”, “Челси”, “Тоттенхэм Хотспур”, “Ньюкасл Юнайтед” (барчаси Англиядан), “Наполи”, “Интер”, “Аталанта”, “Ювентус” (барчаси Италиядан), “Барселона”, “Реал”, “Атлетико”, “Атлетик, “Вильярреал” (барчаси Испаниядан), “Бавария”, “Байер”, “Айнтрахт”, “Боруссия Дортмунд” (барчаси Германиядан), “Пари Сен-Жермен”, “Марсель”, “Монако” (барчаси  Франциядан), ПСВ, “Аякс” (иккиси Нидерландиядан), “Спортинг” (Португалия), “Юнион” (Бельгия), “Галатасарой” (Туркия), “Славия” (Чехия), “Олимпиакос” (Греция), “Қайрат” (Қозоғистон), “Будё-Глимт” (Норвегия) ва “Пафос” (Кипр).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!