ЕЧЛнинг гуруҳ босқичида

Европа Чемпионлар Лигасининг 4-турида "Боруссия" Дортмунд клуби "Интер" (3:2) ни мағлубиятга учратди.

Мезбонлар ҳимоячиси Ашраф Ҳакими учрашувда дубль қайд этди.

Шундай қилиб, марокашлик футболчи гуруҳ босқичининг 4 та баҳсида 4 та гол уришга эришди.

Гуруҳ босқичининг ортда қолга 4 та туридан кейин, Ҳакимидан фақатгина "Зальцбург" форварди Эрлинг Холанд (7 та гол) ва "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски (5 та гол) кўпроқ гол уришган.

Эслатиб ўтамиз, бугун яна бир қатор жамоалар 4-тур ўйинларини ўтказишади.