ЕЧЛнинг яна бир марказий ўйини томошабинларсиз ўтказилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувидан ўрин олган "Бавария" - "Челси" учрашуви ҳам томошабинларсиз ўтказиладиган бўлди. Бу мюнхенликлар расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, ушбу қарор коронавирус эпидемиясининг тарқалиши билан боғлиқ.

Ушбу ўйинга сотилган чипта пулларининг барчаси мухлисларга қайтариб берилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ПСЖ – “Боруссия” Дортмунд ва “Барселона”  - “Наполи” беллашувлари ҳам мухлисларсиз ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!