Эдди Ҳирн Муроджон Аҳмадалиевнинг жанги қачон бўлишини айтди
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони ҳисобланган ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев япониялик Томоки Камедага қарши жангга буюрилган эди. Ушбу баҳс WBА жаҳон чемпионлик камари учун якуний элиминатор мақомида бўлиши белгиланган.
Matchroom промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Ҳирн International Boxing News порталига маълум қилишича, мазкур тўқнашувни сентябрь ойида ўтказиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Аҳмадалиев ўзига тегишли бўлган WBА ва IBF жаҳон чемпионлик камарларини Марлон Тапалесга бой берган эди.
Фикрлар