Эдди Хау: "Арсенал" ўзгарган жамоа, лекин биз ҳам ўзгарганмиз"

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг марказий ўйинларидан бири “Ньюкасл” ва “Арсенал” ўртасида бўлиб ўтади. Беллашув олдидан “қалдирғочлар” бош мураббийи Эдди Хау матбуот анжуманида жамоаси ва рақиб ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Арсенал" ўтган мавсумга қараганда бутунлай бошқача жамоага айланди, лекин биз ҳам ўзгардик. Ҳали қандай жамоа бўлишимизни англашга уринмоқдамиз ва бу мавсумда аллақачон ижобий белгилар кўзга ташланмоқда. 

"Брадфорд" билан ўйинда ижодкорлик аломатларини кўрдик, техник жиҳатдан жуда юқори даражада эдик. "Арсенал"га қарши ўйинда ҳам худди шундай ёндашувни қўллашимиз зарур бўлади". – деди Эдди Хау.

Эслатиб ўтамиз, "Ньюкасл" – "Арсенал" учрашуви 28 сентябрь, якшанба куни соат 20:30'да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!