Эден Азар: Мен "Челси" билан шартномамни узайтирмадим

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар жамоа билан янги шартнома имзолаши ва бу ҳақда келгуси ҳафтада расмий эълон берилиши ҳақидаги хабарларни рад этди.

"Мен янги шартнома имзоламадим. Ҳозирча йўқ", - деди бельгиялик футболчи.

Маълумот учун, Азарнинг "аристократлар" билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Азарга "Реал"дан қизиқиш бўлаётгани борасида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!