Эдер "Интер"нинг сўнгги 11 йилдаги энг тезкор голига муаллифлик қилди
Миланнинг “Интер” клуби ҳужумчиси Эдер айни дамда давом этаётган “Болонья”га қарши (2:1) баҳсда ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
Эътиборлиси, 31 ёшли футболчи ўйиннинг бор йўғи 88-сонияси ўтиб бораётган бир пайтда гол киритиб “нерадзуррилар”ни олдинга олиб чиқди. Бу эса “Интер”нинг А Сериядаги 2007 йилдан буён киритган энг тезкор голи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, “Интер” ҳамда “Болонья” жамоалари ўртасидаги баҳснинг 2-бўлими давом этмоқда.
Фикрлар