Эдинсон Кавани Европада қолмоқчи
ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани фаолиятини Европа миллий чемпионатларининг бирида давом эттирмоқчи.
Футболчи хизматларига Бразилия, Уругвай ва Аргентинадан қизиқиш билдирилмоқда, аммо форварднинг ўзи Европада қолишни маъқул кўрмоқда.
Каванинг ПСЖ билан шартномаси 2020 йилда якунига етади. Қишда уругвайлик футболчи билан "Атлектико" клуби шартнома имзолашга уриниб кўрган эди.
Фикрлар