Эдинсон Кавани шартномаси охиригача ПСЖда қолмоқчи
ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани фаолиятини парижликлар сафида давом эттирмоқчилиги ҳақида айтиб ўтди.
“Америка кубогига кетишдан олдин раҳбарият билан гаплашдим. ПСЖда тўп сураётганимдан фахрланаман ва шартномам якунигача жамоада қолишн хоҳлайман. Янги мавсумда албатта жамоада ўйнамоқчиман”, - дейди уругвайлик футболчи.
Маълумот учун, 32 ёшли Кавани ўтган мавсум Франция чемпионатида 21та ўйинда майдонга тушди ва 18та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар