Егор Кримец: Эртага Ўзбекистон ва БААнинг етакчи жамоалари ўзаро тўқнаш келади
ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Шабаб Ал-Аҳли"га қарши учрашувдан олдинги матбуот анжуманида "Пахтакор" сардори Егор Кримец иштирок этди.
"Эртага қийин ва қизиқарли учрашув бўлади. деб ўйлайман. Биз Чемпионлар Лигасида айнан шундай даражадаги ўйинларда майдонга тушиш учун ҳам шу ердамиз. Ўзбекистон ва БААнинг етакчи клублари ўртасида тўқнашув бўлади. Биз кейинги босқичга чиқиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Эртага буни уддалаш имконияти бор.
"Шабаб Ал-Аҳли" билан биринчи ўйинда ҳаво футболга мос бўлмаганда, албатта. Лекин биз учун ҳам майдоннинг сифатли бўлиши жуда муҳим. Биз кўп тўп узатишлар билан, чиройли ва ҳужумкор футбол ўйнай оламиз. Чиройли голлар уришга қодирмиз.
Рақиб узун паслар билан тез ҳужумларга ўтишини биламиз. Бизда эртанги ўйинга режа бор, аммо уни сизга айта олмайман. "Шабаб Ал-Аҳли"нинг бир неча ўйинларини ўргандик. Эртага майдонда барчасини кўрасиз, деган умиддаман", - деди Кримец.
Фикрлар