Егор Криметц жамоадоши янги рекорд ўрнатиши мумкин
Ads

“Бейжин Гуоан” клуби ярим ҳимоячиси Чжан Чендонг Хитой трансфер рекордини янгилаши мумкин.

Marca нашрининг ёзишича, “Хэбэй Чайна Форчун” Чжан учун 20 млн евро таклиф қилаётир. Бу барча даврларда хитойлик футболчини сотиб олиш учун сарфланган пул миқдори бўлади.

Бу трансфер эса “Гуанчжоу Эвергранд” ўрнатган рекордни янгилайди. Клуб бу йилда Чжан Ченлинни ўз сафига қўшиб олиш учун 12 млн евродан воз кечган.

Эслатиб ўтамиз, Чжан аввалроқ “Лейрия”, “Бейра-Мара”, “Айнтрахт Брауншвейг” ва “Райо Вальекано” жамоаларида тўп сурган.

Бундан ташқари у Ла Лигада фаолият олиб борган илк хитойлик футболчи ҳамдир. Ярим ҳимоячи захирадан тушиб, атиги 8 дақиқа ҳаракат қилган.

Чжан

Ҳамюртимиз Егор Криметц жамоадоши Чжан якунига етган Хитой чемпионатида 22 ўйинда майдонга тушган ва 43 очко билан 5-ўринни қўлга киритди.