Эҳ, Бэйл нималар қиляпсан?

  • 11 август, 2020, 10:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал”нинг собиқ президенти Рамон Кальдерон ҳужумчи Гарет Бэйл атрофида юзага келган вазият бўйича фикр билдирди.

- Бу жуда қайғули. Шундай зўр ўйинчини майдондан ташқарида кўриш алам қилади. Мен унинг маҳорати ва истеъдоди йўқ бўлиб кетмаганига аминман. У ҳамон дунёнинг исталган клубида юқори савияда ўйнай оладиган яхши ҳужумчи.  

Ҳар икки томон манфаати учун улар ўзаро ечим топиши керк. Зидан мақсадига эришди ва чемпионликка сазовор бўлди. У жамоада қолади. Шунинг учун Гарет Бэйл асосий таркибдаги жойини йўқотди. Энг ёмони, Бэйл яна икки йил клуб билан боғланган. Менимча, уни ижарага бериб юборишади. Гарет вақтини бекорга совуряпти, - деди Кальдерон.

31 ёшли Бэйл якунланган мавсумда 16 та ўйинда майдонга тушди ва иккита гол уришга эришди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!