Эжени Бушар Франциядан ҳафа бўлиб кетди
Ads

Канадалик теннисчи Эжени Бушар Францияда "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" мусобақасининг саралаш баҳсларидан ўта олмади.

Бушар саралаш баҳсларининг биринчи даврасида словениялик Далила Якуповичга қарши кортга чиқди. Эжени 0:6, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраётган бир вақтда ўйинни давом эттиришдан бош тортди. Унинг бундай қарорга келишига қорин мушакларининг тортиб қолгани бўлди.

Шу тариқа ғалаба қозонган Далили "French Open" турнирининг саралаш босқичи иккинчи даврасида лихтенштейнлик Катинка Фон Дайчманнга қарши кортга чиқади.

Sports.uz