Асосий мазмунга ўтиш

Теннис

Эжени Бушарни Прагага таклиф этишди

Zohir2018
Изоҳлар: 0

Бундан мақсад нима?

Чехияда Хотин-қизлар теннис уюшмаси томонидан 10-16 август кунлари "Prague Open" халқаро турнири ўтказилиши кутилмоқда.

Ташкилотчилар мусобақа нуфузини ошириш мақсадида қатор теннис юлдузларига тўғридан-тўғри иштирок этиш ҳуқуқини берувчи йўлланмани тақдим этмоқда.

Ана шундай "wild card"лардан бири канадалик Эжени Бушарга ҳам тақдим этилди. Тўғри, сўнгги йилларда у ёрқин ўйин намойиш эта олмаётган бўлса-да, унинг қандай тажрибага эга экани барча теннис ихлосмандларига маълум.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ