ЕКЛ. Бугун "Рома" шармандали мағлубият учун реванш олиши мумкин
Бугун Европа Конференциялар лигаси 4-тур учрашувларига старт берилади.
Шомуродов ҳаракат қилаётган "Рома" клуби Римда "Будё-Глимт"ни қабул қилади. 3-турда айнан мазкур жамоадан 1:6 ҳисобида шармандали мағлубият қабул қилиб олган римликлар бугун реванш олишга уриниб кўради. Ўйин олдидан норвегияликлар 7 очко билан биринчи, "бўрилар" 6 очко билан иккинчи поғонани банд этиб турибди.
Маълумот учун, "Рома" - "Будё-Глимт" беллашуви соат 01:00да старт олиши режалаштирилган. Баҳсга доир энг сўнгги янгиликларни сайтимиз орқали кузатиб боринг.
Фикрлар