ЕКЛ. Шомуродов захирадан майдонга тушган ўйинда "Рома" мағлуб бўлди
Европа конференциялар лигаси чорак финалидан ўрин олган "Будё-Глимт" - "Рома" учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, 43-дақиқада Пеллегрини ҳисобни очган бўлса, 56-дақиқада Венбангамо мувозанатни тиклади. Ўйиннинг асосий вақтига тугаган бир пайтда Ветлесен Норвегия клубига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.
Маълумот учун, жавоб учрашуви 14-дан 15 апрелга ўтар кечаси тунгги соат 00:00да ўтказилиши режалаштирилган.
Қайд этиш лозим, Шомуродов ушбу баҳснинг 65-дақиқасида майдонга тушди.
Фикрлар