Эксперт “Манчестер Юнайтед”нинг энг катта камчилигини аниқлаб берди
“Манчестер Юнайтед”нинг жорий мавсумда қайд этаётган кўрсаткичлари клуб раҳбариятига ҳам, мухлисларга ҳам ёқмаяпти.
Эрик тен Хаг шогирдлариПремьер-лиганинг еттита учрашувидан тўрттасида рақибларга имкониятни бой берди.
“Арсенал”нинг собиқ футболчиси Пол Мерсон ҳозир футбол эксперт сифатида фаолият юритяпти. У манчестерликларнинг асосий камчилигини айтиб берди.
- “Манчестер Юнайтед”нинг учрашувларида мутлақо уларнинг ўйин услуби кўрингани йўқ. Баъзан нималардир ўхшаб қоляпти. Шу билан тамом.
Манкунианлардан фарқли равишда рақибларнинг ўзига хос ўйин усули бор ва у кўриниб турибди. “Манчестер Юнайтед”да ҳаммаси жуда секин кетяпти ва улар асосан Маркус Рэшфорднинг олдинда нималарнидир уддалашига таяниб қолган.
Мэйсон Маунт ва Бруну Фернандеш палапартиш ўйнаяпти, вазиятларни қандай ҳаракат қилишни билмаяпти, - деди Пол Мерсон.
Фикрлар