Эктор Бельерин Португалияга йўл олиши мумкин
"Барселона" футболчиси Эктор Бельерин фаолиятини Португалия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "The Athletic" нашри хабар берди.
Лиссабоннинг "Спортинг" клуби вакили Педро Порро "Тоттенхэм"га ўтишга яқин турибди. Жамоа унинг ўрнига янги ҳимоячи қидирмоқда. Вариантлар орасида Бельерин ҳам бор.
Испаниялик футболчи кам ўйин амалиёти берилаётганидан норози ва кетиш истагида. У ушбу мавсум барча чемпионатларда 7 та ўйинда майдонга тушди.
Маълумот учун, Бельерин мавсум бошида "Барселона" сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган. Унинг амалдаги шартномаси жорий йилнинг 30 июнида тугайди.
Фикрлар