Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз Туркия йиғинига учиб кетди
БААдаги Осиё кубогига жиддий тайёргарлик кўраётган Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 15-29 декабрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.

Кеча миллий терма жамоамиз аъзолари тиббий текширувдан ўтишди. Терма жамоа шифокори Аброр Пирриевнинг маълум қилишича, барча футболчиларнинг соғлиғи жойида. Жароҳати безовта қилаётганлар йўқ. 

Бугун Эктор Купер бошчилигидаги миллий терма жамоамиз аъзолари эрта тонгда Тошкент - Истамбул - Анталия йўналишида Туркияга жўнаб кетишди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
 
Футболчиларимиз 29 декабрга қадар Туркияда йиғин ўтказиб, кейин пойтахтимизга қайтиб келишади. 3 кундан кейин эса Осиё Кубогида иштирок этиш учун Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетишади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар