Эктор Купер: Ғалаба қозонамиз деб ваъда бера олмайман, аммо... (Матбуот анжумани)

  • 12 январь, 2024, 19:46
  • Karim Xudayqulov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Сурия терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер эртага бўлиб ўтадиган Ўзбекистонга қарши беллашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди: 

- Ўзбекистон терма жамоасини бошқарганимдан бери уларнинг ўйин услуби анча ўзгарди. Жамоа ҳақидаги билимим у қадар катта роль ўйнамайди, деб ўйлайман. 


- Сурия қисқа вақт ичида бирдамлик намойиш эта олди. Ҳатто янги футболчилар ҳам услубимизга жуда яхши мослашмоқда. 

- Албатта, бизда катта босим бор, аммо бу салбий жиҳат эмас. Мен босимни футболчиларни тезроқ югуриши учун ишлатаман. Ғалаба қозонамиз, деб ваъда бера олмайман. Бироқ 26 нафар суриялик йигитлар ўз мухлисларини хурсанд қилиш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
12/01/2024 22:32
Чучияпти,еки куркяпти