Эктор Купер: Германияда ўйнаётган футболчимизни ҳам кузатиб бормоқдамиз

"Шуни айтмоқчи эдим, мен жамоани жуда яхши кайфиятда кўрмоқдаман. Биз доимо ғалаба учун майдонга чиқамиз. Аммо ҳар доим ҳам бундай бўлавермайди. Мағлуб бўлганда, ҳамма нарса ўхшамади деб айта олмайман. Узр ва катта раҳмат.

Биласизми, мен ўзимнинг олдинги тажрибамдан келиб чиқиб ишлайман. Биласизми, мен Мисрда қанча вақтдан кейин кучли терма билан ўйин ўтказдим. 1 йил 4 ойдан кейин кучли рақиб билан ўйнаганман. Ўшанда Колумбия билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган эдик. 

Туркия билан ўйинда иккита тўпни стандартдан ўтказиб юбордик. Бу менинг хатоим. 

Футболчиларнинг ўйини ҳар доим  ҳам яхши чиқавермайди. Бу балки менинг тактикам боис, балки бошқа нарса бунга сабаб бўлиши мумкин. Мен Жавоҳир Сидиқовга эркин ҳаракат қилишга имкон бераман. Тактикани бир футболчига қараб тузмайман.

Туркия билан ўйинда стандард вазиятдан иккита тўп ўтказиб юбордик ва мени бу нарса қониқтирмади. Масалан бошқа кучсиз ўйинда майдонга тушганимизда бундай бўлмас эди. Эртага ҳам янги футболчилар майдонга тушиши мумкин. Туркларга қарши ўйиндан кейин мени қониқтирган жиҳатлар бўлди, аммо буни очиқламаган бўлар эдим. Ўша баҳсда жуда яхши ўйнаган футболчилар ҳам бўлди. Дебют учрашувларини яхши ўтказган футболчиларни ҳам таъкидлаган бўлар эдим.

Стандартлардан ўтказилган голларда Исмоилов ва Кримецни алоҳида хато қилди деб айтмаган бўлар эдим. Бу борада ишлашда давом этамиз. Балки мен хато қилгандирман. Рақиб кучли эди ва бундай хатоларни кечирмади.

Виталий Денисов, Рустам Ашурматов, Шерзод Аъзамов нега чақирилмайди? Сиз фақат шу уч футболчини айтасизми? Биз барча футболчиларни кузатдик, ҳаттоки Германия учинчи Бундеслигасида тўп сурадиган футболчимизни ҳам кузатиб боряпмиз", - деди Купер.

Шаҳзод Холбоев, Азамат Умаров (сурат муаллифи)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
HAMMAH STAR
06/06/2019 19:52
Kuper keliwidan oldin. Xujumda uynardik lekn ğalabani olb qolw qiyn edi. Gol urardik ortidan 2ta gol utkizardik. Kuper 1 oyda xaqiqiy futbool kuraszlar degandi uzbek futbool cilari dankasa uzini ustida iwlamasligini bilmasdi. Kip kurdi quydan farqi yuqligini 1 oyda quyni yoziwga urgatib bumagandik bizning quylarni futbolga urgatib bumasligini. Aytgandi ximoyani mustaxkamlab olaman degandi ximoyani mustaxkamlayabdi. Lekn standartlarda gol utkazyabmz. Bizga wilankalarmas xaqiqiy jaydari bolla buyi past busa ham yaxwi pazitsiya tallab topni uzoqlawtiradigan meyyali futbool cilar kerak. Avval ximoyani zor qiliw kerak wunda brazilya biz bilan uylab uynaydi. Ximoya 0da urugvauy turkiya bilan uynay deyszlar toğri kucli jamoalarga qarwi uynaw kerak lekn faqat pul ketqazib uynagandan kura 1 oyda 2 ta uyin 24 soatlab 26 kun wuğullaniw. 1ci ximoya keyn xujum wund a tenma teng uynaymz turkiya bilan lekn turkiyaga qarwi xujum 0 xarakat qildi eplab tepomadi masharipov yotvoluvirdi u xakam yevropada iwlagan sandaqalarni kopini kurgan sal oxwatib yiql man futbolga bormaganman lekn kurmasman. Bilaman vatan ucun gol uriw ğalaba qilw ucun uynayabsan. JCH chiqiwni xoxlayabmizmi demak yuqiliwni ham ustida iwlaw kerak. keyn xujumda nega 2 odam oraliğdan bermiszlar faqat orqadan utadi pas tawayszlar u boshga uzatadi buni ham uzgattiriw kerak. Xujumda yevropa jamoalariga qarwi tezroq va aqilli roq uynash kerak tavakkal ham kerak aftobus usulida uynaw kerak ularga qarwi. Qanidi mani maslaxatci qib osaylar
&
darwesh
06/06/2019 19:08
Купер бош мураббий сифатида хохлаган уйинчини чакириши мумкин. Кимнидир чакирмаган булса, у таркибга уша уйинчи мос тушмайди деб хисоблаган. Ва бу тугри кабул килиниши керак деб уйлайман.