Эктор Купер: Ҳимоявий футбол кўрсатиш бўйича топшириқ бермагандим
Ads

Хабарингиз бор бундан бироз аввал Осиё Кубоги "F" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Уммон терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Шиддатли ва кескин курашларга бой кечган ўйин якунда 2:1 ҳисобида вакилларимизнинг муҳим ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер жамоамизнинг ҳимоявий ўйин кўрсатгани борасидаги саволга қуйидагича фикрини билдириб ўтди.

"Иккинчи бўлимда ҳимоявий ўйин кўрсатиш борасида кўрсатма берганим йўқ. Танаффусда футболчиларга кўпроқ тўпга эгалик қилишни айтгандим, аммо афсуски Уммон жуда яхши прессинг қўллай олди. Ҳимоявий футбол кўрсатиш бўйича топшириқ бермадим", - деди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси кейинги учрашувини қўшни Туркманистон терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу баҳс 13 январь куни Дубайда бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.