“Эл-класико” олдидан “Реал”да бир эмас, иккита катта йўқотиш
Испания чемпионатнинг 26 октябрга белгиланган 11-турида “Реал” ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилади.
Нафақат турнинг, балки бутун мавсумнинг энг марказий ўйини ҳисобланган ушбу беллашувда мадридликлар икки нафар етакчи ўйинчиси хизматидан фойдалана олмайди.
Чемпионлар лигасининг навбатдаги баҳсида Дортмунднинг “Боруссия” клубига қарши ўтказилган учрашувда мадридликлар Голкипер Тибо Куртуа жароҳат олди.
The Athletic нашрининг маълум қилишича, бельгиялик кипер ўртача уч ҳафта вақтини жароҳатдан тикланишга сарфлашига тўғри келади.
Бундан ташқари, дортмундликлар билан ўйинда “Реал”нинг бразилиялик ҳужумкор футболчиси Родриго ҳам сафдан чиқди. У ҳам бўлажак “эл-класико”да жамоасига ёрдам бера олмайди.
Фикрлар