“Эл-класико” олдидан “Реал”да йўқотиш бор

Мадриднинг “Реал” ҳозирда АҚШда йиғин ўтказмоқда. AS нашри хабарига кўра, “қаймоқранглилар” ҳужумчиси Эден Азар шу ҳафта машғулотларда жароҳат олди.

Манбанинг қўшимча қилишича, 31 ёшли бельгиялик футболчи "Барселона"га қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиб юбориши эҳтимоли бор.

"Реал" ва "Барселона" ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 24 июль, якшанба куни Парадайзедаги " Эллиджент" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан эрталаб соат 8:00 да бошланади.

Маълумот ўрнида, Азар яқинда испан нашрига берган интервьюсида янги мавсумда “Реал”нинг етакчиларидан бири бўлишга ваъда берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!