"Эл-класико"дан олдин "Реал" таркибида қандай йўқотишлар бор?
Мадриднинг "Реал" клуби Ла Лига доирасида "Барселона"га қарши ўйин олдидан айрим ўйинчилар билан тайёргарлик борасида муаммоларга дуч келмоқда.
Журналист Марио Кортегананинг сўзларига кўра, ҳимоячи Ферлан Менди "Мальорка"га (3:0) қарши ўйинда мушакларидан жароҳат олган ва икки ҳафтага сафдан чиққан эди. Шу сабабли у "эл-класико"ни ўтказиб юборади.
Ҳужумчи Карим Бензема жума куни якуний текширувлардан ўтади, шундан сўнг унинг ўйиндаги иштироки бўйича қарор қабул қилинади.
Қайд этилишича, "Мальорка"га қарши ўйинда ҳам жароҳат туфайли майдонни тарк этган Родриго аллақачон умумий гуруҳда машғулот ўтказмоқда ва майдонга тушишга тайёр.
Аранчи Родригеснинг хабарига кўра эса ҳимоячи Эдер Милитао ҳам "Мальорка"га қарши ўйнашга тўсқинлик қилган жароҳатидан соғайиб, умумий гуруҳга қайтди.
Азар ва Начо ҳам тренажёр залида машқ қилишган, аммо уларнинг ҳолати яхши.
"Реал" ва "Барселона" ўртасидаги баҳс 21 март куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.
Фикрлар