
Эл-класикога келган мухлис Роналдуни ҳам, Мессини ҳам ҳафа қилгиси келмади (фото)
Хабарингиз бор кеча "Ноу Камп"да Испания суперкубоги учун "Барселона" ҳамда "Реал" (1:3) жамоалари ўзаро кураш олиб боришди. Қизиқарли кечган учрашув 1:3 ҳисобида "қироллик клуби"нинг ғалабаси билан якунланди.
Эътиборлиси, ушбу ўйинга бир вақтнинг ўзида Мессини ҳам, Роналдуни ҳам ҳафа қилишни истамаган ишқибоз ташриф буюрди. Сураткашлардан бири эса ушбу вазиятни дарҳол фотоаппаратига муҳрлади.
Қуйида ижтимоий тармоқларда "Меалдо" дея эътироф этилаётган ушбу ажойиб мухлиснинг Роналду ва Месси либосини бирлаштирган ҳолда тикилган ўзига ҳос формадаги суратини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар