"Эл-классико"га 1 ҳафта муддат қолганда "Барса"нинг 2 асосий таркиб футболчиси жароҳат олди

Испания кубоги 1/16 финал босқичи доирасида "Барселона" "Линарес" майдонидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

Мазкур баҳсда каталонияликларнинг 2 нафар футболчиси жароҳат олиб, сафдан чиқди. Ярим ҳимоячи Френки де Йонг ва ҳимоячи Рональд Араухо олдиндаги ўйинларда жамоага ёрдам бера олмайди.

Нидерландиялик футболчи чап оёқ мушакларини чўзиб олган. Араухо эса, ўнг қўли бармоқларини синдириб олган. Уругвайлик ҳимоячи жума куни операция қилинади.

"Кўк-анорранглилар" навбатдаги учрашувни 8 январь куни "Гранада"га қарши ўтказади. Шунингдек, 13 январь куни "эл-классико" кутиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!