ЕЛ. "Лацио" дуранг ўйнади, "Динамо" Загреб эса АПЛ клубини мағлуб этди ва бошқа натижалар
Европа лигаси гуруҳ босқич сўнгги туридан ўрин олган "Лацио" - "Галатасарой" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда ҳисоб очилмади.
Ўз майдонида Загребнинг "Динамо"сини қабул қилган "Вест Хэм" рақибга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Орсичнинг 3-дақиқада урган голи амалда баҳс тақдирини ҳал қилди.
"Селтик" майдонига сафар қилган "Реал Бетис" рақибга 3:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Мағлубиятдан қатъи назар испан жамаоси ўз гуруҳида иккинчи ўрин билан плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.
Фикрлар