ЕЛ. Остоналиклар таҳсинга сазовор ирода кўрсатишди

Бугун тунда Европа майдонларида Европа лигасининг 5-туридан ўрин олган 24 та баҳс бўлиб ўтади.

Бироз аввал “Б” гуруҳидаги дастлабки баҳс ўз якунига етди. Бу баҳсда гуруҳ “аутсайдери” “Астана” “плей-офф”га чиқиш учун сўнгги имкониятидан фойдаланиб кўрди. Гарчи гуруҳда қолиб кетиши деярли аниқ бўлиб қолган остоналиклар сўнгги икки турда ғалаба қозониши ва “Олимпиакос” ҳамда “Янг Бойз” клублари очко йўқотиши керак эди.

Учрашувнинг 31-дақиқасида остоналиклар ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишди. Георгиос Эфрем йўллаган зарба олдида мезбон жамоа дарвозабони ожиз қолди. Бироқ “АПОЭЛ” вакилларининг ҳурсандчилиги узоққа чўзилмади. 32-дақиқада Иньяки Астиц ҳакам томонидан қизил карточка билан “сийланди” ва майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди.

Рақибни бир киши кам бўлиб ҳаракат қилиши остоналикларга қўл келди ва ўйин ташаббусини ўз қўлларига олишди. Натижада 59-дақиқада Марин Аничич ҳисобни тенглаштирди. 84-дақиқада эса сербиялик ҳужумчи Жорже Деспотович ўйиндаги ғалаба голини киритиб, “Астана”нинг Европа лигасидаги дастлабки ғалабасини тақдим этди.

Европа Лигаси | | “Б” гуруҳи

Астана Арена

“Астана” – “АПОЭЛ” 2 - 1 (0 - 1) 

Голлар: Эфрем 31, Аничич 59, Деспотович 84              

Огоҳлантиришлар: Шомко 2, Мораиш 75, Максимович 87, Аничич 89, Кабананга 90

Четлатиш: Астиц 32

“Астана”: Эрич - Логвиненко, Аничич, Шомко, Шитов (Нусербаев 77) – Мужиков (Нургалиев 81), Максимович, Каньяс, Бейсебеков - Деспотович, Кабананга (Малий 90).

"АПОЭЛ": Ватерман - Карлао, Лаго, Миланов, Астиц - Винисиус, Нуну Мораиш, Алонефтис (Артиматас 35), Эфрем (Янниотас 81) - Сотериу, де Камарго (Вандер 63).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!