
ЕЛ. "Рома" ўз майдонида аламли мағлубиятни қабул қилиб олди
Европа Лигаси 3-тури доирасидаги "Рома" - "Бетис" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган баҳсда римликлар 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувдаги ҳисоби Моуриньо шогирдлари томонидан очилди. 34-дақиқада "бўрилар" пенальти тепиш имкониятига эга бўлди ва Пауло Дибала ундан унумли фойдаланди. 40-дақиқада Гвидо Родригес "Бетис"нинг ҳисобни тенглаштирувчи голига муаллифлик қилди. Учрашув якуни арафасида, аниқроғи 88-дақиқага келиб, испан клуби ғалаба тўпини киритди. Родрининг ажойиб узатмасидан кейин Луис Энрике таблодаги ҳисобни 1:2 кўринишига келтириб қўйди.
"Бетис" мазкур ғалабадан кейин "С" гуруҳида яққол пешқадам бўлиб олди - 9 очко. "Рома" эса 3 очко билан 3-ўринни банд этган.
Фикрлар