ЕЛ. "Рома" ва "Ливерпуль" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Байер" эса мағлубиятдан қутулиб қолди

CHERY AUTO

Европа лигаси нимчорак финалидан ўрин олган 3 та учрашув ўз ниҳоясига етди. 

Tecno

"Рома" ўз майдонида "Брайтон"ни таслим қилди. Дастлаб, Дибала ҳисобни очган бўлса, Лукаку фарқни иккитага ошириб қўйди. Шундан кейин Манчини ва Кристантелар ҳам биттадан гол уришди. 

"Рома" 4:0 "Брайтон"

"Ливерпуль" сафарда "Спарта Прага"ни устидан 1:5 ҳисобида зафар қучди. Нуньес дублни расмийлаштирди. Диас, Макалистер ва Собослаилар бир мартадан мезбонлар дарвозасини ишғол қилишди. 

"Спарта Прага" 1:5 "Ливерпуль"

"Байер" эса "Қорабоғ" билан дуранг ўйнади. Немислар дастлаб иккита гол зтказиб юборганди, лекин Вирц ва Шик жамоани мағлубиятдан қутқариб қолди.

"Қорабоғ" 2:2 "Байер"

Эслатиб ўтамиз, ушбу тўқнашувларнинг жавоб ўйинлари 15 март куни бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!