ЕЛ. "Селтик" - "Милан": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, миллионлар ўйинининг муҳтарам мухлислари! Европа Лигасининг илк туридан ўрин олган "Селтик" - "Милан" беллашувини матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этамиз. Уни сизлар билан Азизбек Одилов кузатиб боради!

  • 90+4'

    Ўйин якунланди.

  • 90+3'

    Йенс Хауге ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланиб дарвозани ишғол қилди.

  • 90+1'

    Оливье Нтчамнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 90'

    Иккинчи таймга уч дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Матей Юг Алексис Салемакерсга сариқ карточка кўрсатди.

  • 88'

    Райан Кристи жарима майжонига тўпни узатиб берди, бироқ тўп жамаодошлари тўпга ета олишмади.

  • 87'

    "Селтик" яхши ҳужум ташкил қилди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнаб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 86'

    Раян Кристига кўполлиги учун сарик карчтока кўрсатилди.

  • 83'

    Жанлуижи Доннаруммага вақт чўзгани учун сарик карточка кўрсатилди.

  • 82'

    Сандро Тонали қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 79'

    "Милан"да ўзгариш. Брахим Диас майдонни тарк этди. Йенс Хауге ўйинни давом эттиради.

  • 79'

    "Милан"да ўзгариш. Алексис Салемакерс Самуэль Кастильехо ўрнига майдонга тушди.

  • 78'

    "Селтик"да ўзгариш. Грег Тэйлор Диего Лаксальт  ўрнига майдонга тушди.

  • 78'

    "Селтик"да ўзгариш. Патрик Климала Альбиан Айети ўрнини эгаллади.

  • 77'

    ГОЛ! Муҳаммад Эльюнусси бурчакдан узатиб берилган пасни гол билан якунлади.

  • 76'

    Том Рогич чиройли ҳужумни зарба билан якунлади. Бурчак тўпи.

  • 72'

    Райан Кристи юқоридан тўпни узатиб берди, бироқ уни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади.

  • 66'

    "Милан"да ўзгариш. Исмоиль Беннасер Франк Кессини ўрнига майдонга тушди.

  • 66'

    "Милан"да ўзгариш. Златан Ибрагимович захирага олинди. Рафаэль Леау ўйинни давом эттиради.

  • 66'

    Диего Лаксальт кўполлиги учун  сариқ карточка ишлаб олди.

  • 64'

    "Селтик"да ўзгариш. Скотт Браун майдонни тарк этди, Том Рогич ўйинга қўшилди.

  • 64'

    Яна қўполлик, бу сафар Раде Крунич ноҳақ.

  • 63'

    Матей Юг хуштаги чалинди. Райан Кристи қўполлик ишлатди

  • 58'

    Диего Лаксальт жуда ажойиб узатмани амалга оширди, аммо жамоадоши тўпга ета олмади.

  • 56'

    Райан Кристининг узоқдан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

  • 55'

    Мохамед Эльюнусси тўпни жарима майдонига етказиб берди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади.

  • 51'

    Диего Лаксальт жарима майдони яқинида тўпни эгаллаб олиб, дарвоза томон зарба йўллади, бироқ ноаниқ.

  • 50'

    Златан Ибрагимович ҳужумда қўполлик ишлатди.

  • 49'

    "Милан" тўпни ўзида ушлаб турибди.

  • 46'

    "Селтик"да ўзгариш. Райан Кристи Ли Гриффитс ўрнига ўйинни давом эттиради.

  • 46'

    "Селтик"да ўзгариш. Стивен Уэлш майдонга қайтмади, унинг ўрнига Мохамед Эльюнусси майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+'

    Хакам Матей Юг биринчи таймга вақт қўшиб бермади. Танаффус.

  • 45'

    "Селтик" таймни ҳужум билан якунлашга уриниб кўрди, бироқ Франк Кесси тўпни жарима майдонидан узоқлаштирди.

  • 42'

    ГОЛ! Браим Даис жарима майдони ичида тўпни ўзига бўйсундириб дарвоза томон зарба йўллади.

  • 40'

    Матей Юг ўйинни тўхтатди. Скотт Браун ноҳақ.

  • 39'

    Тео Эрнандес икки ҳимоячи қуршовидан чиқиб кета олмади. "Селтик" эркин зарба билан тўпни ўйинга киритади.

  • 37'

    Тео Эрнандеснинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб, ортга қайтди.

  • 36'

    Икки 35-рақамли футболчилар тўқнашуви Кристоффер Айернинг қўполлиги билан якунланди. "Милан" жарима тўпи тепади.

  • 35'

    Диого Далот қўполлик ишлатди.

  • 34'

    Саумэль Кастильехо ҳимоячига босим уюштиришга уриниб кўрди, бироқ "Селтик" футболчисини ишончли ўйнаб, хавфни тўпни жарима майдонидан узоқлаштириб юборди.

  • 28'

    Саумэль Кастильехонинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 27'

    Каллум Макгрегор Златан Ибрагимовичга қўпол ўйнади. "Милан" жарима тўпи тепади.

  • 26'

    Тео Эрнандес қанотдан тўпни ҳужумчиларга етказиб берди, бироқ "Милан" футболчиларидан хеч бири тўпга ета олмади.

  • 24'

    Жереми Фримпонг ҳужум ташкил этишга уриниб кўрди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади.

  • 22'

    Браим Диас ва Златан Ибрагимович ташкил этган ҳужум осонлик билан қайтарилди.

  • 20'

    Ли Гриффитс бурчак тўпини амалга оширди, бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этди.

  • 20'

    Ли Гриффитс тўпни жарима майдонига узатиб берди. Хаммадан баланд сакраган Златан Ибрагимович тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи.

  • 18'

    Тео Эрнандес Айетига қарши қўпол ўйнади, Матей Юг ўйинни тўхтатди. "Селти" жарима тўпи тепади.

  • 14'

    ГОЛ! Раде Крунич ўнг қанотдан узатиб берилган пасни боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди.

  • 12'

    Тео чап қанотдан марказга тўпни узатиб берди, бироқ "Селтик" футболчилари вазиятни бартараф этишди.

  • 11'

    Ли Гриффитс офсайдда қолиб кетди.

  • 8'

    "Селтик" яна ҳужум ташкил қилди, бироқ ҳимоячилар блок қўйишди.

  • 4'

    Оливье Нтчам ҳимоячилардан қайтган тўпни дарвоза томон йўллади, бироқ Доннарумма ўз ўрнида.

  • 3'

    Оливье Нтчам қўпол ўйнади, хакам Матей Юг оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 2'

    Диого Далот юқорилатиб жарима майдонига тўпни етказиб берди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади.

  • 1'

    Ўйинга старт берилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!