Эл Яквинта: Масвидалга қарши жангда омадим чопган

UFC жангчиси Эл Яквинта BMF промоушени ярим оғир вазн чемпионлик камари соҳиби Хорхе Масвидалга қарши ўтказган жангини эслаб ўтди.

- Масвидаль кўп турнирларда юқори даражада иштирок этди. Унга қарши жанг қилишга имконият яратилганда мен ушбу имкониятдан фойдаландим.

Ўша кеча мен ғалаба қозондим, лекин тан олишим даркор менинг омадим чопди. Ушбу жанг фаолиятимдаги энг қийини бўлди, десам хато қилмаган бўламан. Хорхенинг зарбалари жуда кучли эди, - дея Яквинтанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда BJPenn нашри.

Маълумот учун, 2015 йилнинг апрель ойида бўлиб ўтган  UFC Fight Night 63 турнири доирасида Яквинта Масвидални ҳакамлар қарорига кўра мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!