Элдор Сакаев про-лига жамоасини бошқаришга яқин

58 ёшли мутахассис Элдор Сакаев охирги пайтларда бирор-бир жамоада ишламаётганди.

Ёдингизда бўлса, унинг сўнгги иш жойи “Андижон” жамоаси бўлган. Ўшанда клубни Суперлигага олиб чиққанди ва 2019 йилги мавсум ўрталарида истеъфога чиқарилганди. Шундан бери Элдор Усманович катта футболда кўриниш бермаётганди.

Энди эса вазият ўзгарган кўринади. Боиси, унга “Янгиер” клубидан таклиф тушган. Сакаевнинг sports.uz сайтига айтишича, томонлар музокараларнинг охирги босқичига етиб келган ва тез орада барчаси ҳал бўлади. Катта эҳтимол билан Элдор Сакаев “Янгиер” жамоасига бош мураббийлик қилади.

Шуни айтиш керакки, бу клуб ўтган мавсумда биринчи лигада иштирок этиб мағлубиятга учрамаган ҳолда муносиб тарзда про-лига йўлланмасини қўлга киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар