Элдор Шомуродов - энг яхши осиёлик легионер!

ОФК расмий сайти ҳафтанинг энг яхши футболчисини аниқлаш борасида сўровнома ўтказаётганлиги ҳақида хабар берган эдик. Унда Элдор Шомуродов, Такуми Минамино, Мехди Тареми, Ли Кан Ин каби қитъа миқёсидаги юлдузлар иштирок этди.

Жараён якунларига кўра, Италия А Серияси 23-туридан ўрин олган "Верона"га қарши учрашувда жамоасининг илк голини киритган легионеримиз ғалаба қозонди. Шомуродов умумий овозларнинг 44,6 фоизиги эга чиққан.

Шу тариқа, ҳамюртимиз 18-24 февраль оралиғидаги энг яхши осиёлик легионер деб топилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар