Элдор Шомуродов А Сериянинг бошқа клубига ижарага берилиши мумкин!

"Рома" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов жамоадан кетади.

Таниқли инсайдер Никола Скиранинг хабар беришича, Шомуродов Рим клуби устози Жозе Моуриньонинг режаларига кирмайди ва шу сабаб жамоадан кетиши кутилмоқда. 28 ёшли ҳужумчига Италия А Сериясининг бошқа жамоасидан таклиф бўлган. "Лечче" уни ижарага олмоқчи. 

Аввалроқ, Ўзбекистон терма  жамоаси аъзосига  Туркиянинг "Галатасарой", Грециянинг ПАОК, ва Россиянинг "Спартак" клублари ҳам таклиф билдирган эди.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродовнинг "бўрилар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Эргашев Файзулло
14/07/2023 10:00
Бир янгликни ун марта кайтиб ёзорасизлар
Mavlonov Husan
14/07/2023 07:29
Блинг одам савдоси, Маврино хўрозни қўйвор номард, Шома ўзбексан, ўзингга бексан, шарномангаям, романггаям деб кет у пастлардан