Элдор Шомуродов: Баҳона қилмоқчи эмасман...
Иккинчи ўртоқлик учрашувини Ироққа қарши ўтказган Ўзбекистон миллий терма жамоаси минимал ҳисобда имкониятни бой берди. Ўйиндан кейин "оқ бўрилар" етакчиси Элдор Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Рақибнинг вақт чўзиши биз учун янгилик эмасди. Араб жамоаларига қарши ўйинларда бундай ҳолатга тез-тез дуч келамиз. Бунга тайёр туришимиз лозим. Сабаби, Саудияга қарши ўйинда бу каби вазият учраши мумкин.
Биламан, мендан кўп нарса кутишмоқда. Вазиятлардан фойдалана олмасликка келсак, баҳона қилмоқчи эмасман. Худо хоҳласа, расмий ўйинларда ўзимнинг энг яхши формамни намойиш этаман".
-Биламизки, сиз "Женоа"да ҳужумчи ортида ҳаракат қилмоқдасиз. Бу вазиятлардан фойдаланишда панд бермайдими?
"Менимча, бунинг жуда катта аҳамияти йўқ.Нима бўлишидан қатъи назар, мен гол уришим лозим ва олдимизда турган муҳим учрашувларда мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан",-дея Шомуродов сўзларидан иқтибос келтирмоқда SPORTS.uz мухбири Жалолиддин Қобилжонов.
Фикрлар