Элдор Шомуродов Жаҳон чемпионати расмий саҳифаси ташкил этган сўровномада иштирок этмоқда!

"Женоа" клуби сафида ёрқин ўйинларидан кейин, миллий терма жамоа сафида ҳам ўзининг тўпурарлик қобилиятини намойиш этаётган Элдор Шомуродов дунё мухлис ва мутахассислари оғзига тушмоқда.

2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатининг "Инстаграм"даги расмий саҳифаси сўровнома ўтказмоқда. Унда легионеримиз ва иорданиялик Баха Файсал иштирок этяпти. Ҳозирча, жараённинг 12 соати ортда қолган бир пайтда, Файсал олдинда бормоқда.

Маълумот учун, Шомуродов 6-турдан кейин 7 та гол урган ҳолда, тўпурарлар рўйхатида 4-ўринни эгаллаган. Унинг рақиби эса, 6 гол билан 6-поғонада жойлашган.

Қуйидаги ҳавола орқали сўровномада иштирок этиб, ҳамюртимизни қўллаб-қувватлаш имкониятига эгасиз: 

https://instagram.com/stories/fifaworldcup/2593487877609111541?utm_medium=share_sheet

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!