Элдор Шомуродов: "Жаҳон кубогини юртимизга олиб келамиз демайман, лекин..."

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоамиз сардори ва "Истанбул Башакшеҳир" етакчиси ҳисобланган Элдор Шомуродов юртимиздаги сўнгги йиғинда журналистларнинг саволларига жавоб бериб ўтди.

"Йиғинга қўшилишим биланоқ тадбир бўлди. Маросим ҳам ажойиб ўтди, мен ҳам яхши киришиб кетдим, шунингдек, барча футболчилар қўшимча мотивация олди. Мухлисларимизни алоҳида эътироф этишимиз зарур, улар ҳам ажойиб тарзда кузатиб қўйишди. Албатта, ниятимиз бориб, яхши қатнашишдир.

Ҳар бир инсон реалист бўлиши керак. Жаҳон кубогинини юртимизга олиб келамиз, деб ваъда бера олмаслигимиз мумкин, лекин аниқ айта оламан — барчамиз яхши ўйин кўрсатиб, қўлдан келганча яхши натижалар билан ортга қайтиш мақсадимиз. Қандай натижа бўлишидан қатъий назар, мухлисларимиз хурсанд бўладиган ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз",
- дея фикр билдириб ўтди терма жамоамиз лидери.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоамиз Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Колумбия, Португалия ҳамда Конго жамоаларига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!