Элдор Шомуродов Ўзбекистон МТЖ, Жанубий Судан билан ўйин ва бош мураббий билан алоқаси қандай эканлиги борасида гапирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААда хориж йиғини ўтказмоқда. ЎФА матбуот хизмати жамоа сардори Элдор Шомуродов билан кичик интервью ташкил қилди ва унда "Рома" ҳужумчиси қуйидаги фикрларни билдирди.

- Ҳар доим айтганимдек, терма жамоага келиш қувончли воқеа. Шунинг учун ҳаммаси яхши, машғулотлар қизиқарли кечмоқда.

Жанубий Судан терма жамоаси биздан анча кучсиз эди. Бу учрашувда биз кўпроқ ўз ўйинимизни шакллантириш бўйича ҳаракат қилдик. Мураббийнинг кўрсатмаларини бажарашга интилдик. Албатта, камчиликларимиз бор ва булар устида кўпроқ ишлаймиз. Бунга вақт бўяпти.

Терма жамоада муҳит ажойиб. Мураббий билан алоқамиз яхши. Машғулотларда ҳам кўп нарсаларни ўргатади. У ишониниши билдирмоқда. Шунинг учун ҳотиржамман. Ишлашда давом этсам, янада кўпроқ ишонч билдирса керак, деб ўйлайман, - деди Элдор Шомуродов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!