Элдор Шомуродов: "Россия ва Ўзбекистон куч жиҳатидан тенг"

Италиянинг "Рома" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов бугунги Россияга қарши беллашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Икки жамоанинг кучи тенг, деб ҳисоблайсизми?

- Бугунги ўйиндан келиб чиқиб, ҳа, дейишимиз мумкин. Шунга қарамай, Россия кучли жамоа эканини ҳам биламиз.

- Россия термаси сизни нимаси билан ажаблантирди?

- Биз ўз ўйинимизни намойиш этдик. Улар ўзи истаган ва ўйлагандек тўп тепди. Нимадир дейиш қийин, тўғриси.

- Натижадан кўнглингиз тўлдими?

- Сиз ҳар доим ғалаба қозонишни истайсиз. Асосийси, бугун мағлуб бўлмадик. 

- Якунда белгиланмаган пенальти ҳақида қандай фикрдасиз?

- Пенальти бордек кўринди. Аммо вазиятни яна кўриб чиқиш керак.

- Карпин билан нима тўғрисида суҳбатлашдингиз? 

- Ҳамма нарса ҳақида. Ростовда қандай гаплашган бўлсак, худди шу тарзда суҳбат қурдик", - дейди терма жамоамиз сардори.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!