Элдор Шомуродов ва Дзюба РПЛ биринчи даврасининг энг яхши ҳужумчилари деб топилди

Хабарингиз бор 15-турдан сўнг Россия премьер-лигасида биринчи давра якунланди.

Дунёга машҳур WhoScored сайти РПЛнинг биринчи давраси рамзий терма жамоасини тузиб чиқди. Эътиборлиси, ушбу таркибдан “Ростов”даги ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам жой олди.

Дарвозабон: Сослан Жанаев ("Сочи"); 

Ҳимоячилар: Владислав Игнатьев ("Локомотив"), Самюэль Жиго ("Спартак"), Дмитрий Чистяков ("Ростов"), Дуглас Сантос ("Зенит");

Ярим ҳимоячилар: Никола Влашич (ЦСКА), Вандерсон ("Краснодар"), Магомед Оздоев ("Зенит"), Зелимхан Бакаев ("Спартак"); 

Ҳужумчилар: Артём Дзюба ("Зенит"), Элдор Шомуродов ("Ростов").

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов ҳозирча 10 та гол билан премьер-лига тўпурарлар жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Унинг жамоаси эса биринчи даврани 2-ўринда якунлади.