Элдор Шомуродовнинг акаси раҳбарлик лавозимларидан бирига тайинланди

Куни кеча ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Сурхондарё вилоятига ташриф буюрганди. Ташриф давомида, Сурхондарё вилояти Футбол ассоциациясига янги биринчи вице-президент тайинланди. Бу ҳақда "Сурхон" клуби матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Санжар Шомуродов Сурхондарё футбол ассоциациясининг янги биринчи вице-президенти этиб тайинланди. Унинг олдига, Сурхондарё футболига янада эътибор қаратиб, воҳа футболи мавқеини кўтариш вазифаси юкланди.

Маълумот ўрнида, Санжар Шомуродов 2017-2018 мавсумда «Сурхон» жамоасида футболчи сифатида фаолият юритган. Санжар, бугунги куннинг энг яхши ҳужумчиларидан бири, ўзбек форварди Элдор Шомуродовнинг акасидир.

photo_2019-10-25_21-51-12

Эслатиб ўтамиз, бунгача Сурхондарё футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти вазифасини Нажмиддин Мелиқулов бажариб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
26/10/2019 09:47
Омадини берсин зора фудболимиз ривожланиб қолса