Элдор Шомуродовнинг ўйини Римда қизғин муҳокама қилинмоқда
Ўтган ёзги трансферлар ойнасида "Рома" жамоасидан Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" клубига кўчиб ўтган Элдор Шомуродов айни пайтда Туркия чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Ўзбекистонлик форварднинг номи ҳали-ҳамон Римда турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Италиянинг rompipallone.it нашри Шомуродов ҳақида мақола эълон қилди. Қуйида ушбу мақолани ўқиб чиқишингиз мумкин.
"Туркия чемпионатида ҳозирда жуда юқори савиядаги кўплаб футболчиларни кўришга кўникканмиз.
Жумладан, "Галатасарой" ҳужум чизиғида Осимҳен, Икарди ва Сане каби футболчилар мавжуд бўлса, "Фенербахче" сафида Марко Асенсио ва Андерсон Талиска сингари юлдузлар бор.
Шунга қарамай, уларнинг ҳеч бири Суперлиганинг амалдаги тўпурари кўрсаткичларига яқинлаша олмаяпти.
Гап шундаки, Туркия чемпионати тўпурарлар жадвалида 15 та гол ва 4 та ассист билан етакчилик қилаётган футболчи — Италия футболи мухлислари учун яхши таниш исм.
Бу — айни пайтда "Истанбул Башакшеҳир" шарафини ҳимоя қилаётган Элдор Шомуродов. Ўзбекистонлик ҳужумчи жорий ёзда "Рома" жамоасидан сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара асосида Истанбулга йўл олган эди.
Туркияда Элдор ўзи учун энг қулай муҳитни топди. У кетма-кет учрашувларда голлар уриб, Икарди, Осимҳен ва Талиска каби машҳур ҳужумчиларни ортда қолдирган ҳолда тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб турибди".
Фикрлар