Элдор Суюнов: Мухлислар қаршисида чиройли ғалабани қўлга киритишимиз керак

"Пахтакор" дарвозабони Элдор Суюнов "Бухоро" билан учрашув арафасида ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Давралар оралиғидаги йиғинни яхши ўтказдик деб ўйлайман. Фақат спарринг рақиблар борасида ўзимиз хоҳлаган баъзи режалар амалга ошмади.

"Бухоро"га қарши беллашувга одатдагидек тайёргарлик кўряпмиз. Барча футболчиларнинг кайфияти яхши. Биринчи даврадаги мағлубият бизга босим ўтказмаслиги керак. Биз уйда, мухлисларимиз қаршисида чиройли футбол намойиш қилиб, муҳим ғалабани қўлга киритишимиз лозим.

"Бухоро" жамоасида жисмонан бақувват ўйинчилар кўп. Улар шу сабабли кўпроқ узун паслар ёрдамида ўйнашга ҳаракат қилишади. Биз эса ҳужумкор футбол кўрсатишга интиламиз", - деди маҳоратли дарвозабон. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!