Елена Остапенконинг яна омади келиб қолди
Латвиялик теннисчи Елена Остапенко Австриянинг Линц шаҳрида ўтказилаётган турнирнинг чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
 
"Upper Austria Ladies Linz" турнирининг иккинчи даврасида Елена франциялик Ализе Корнега қарши ўйинда 7:5, 4:1 ҳисобида олдинда бораётган эди. Бироқ Корне жароҳат сабаб учрашувни якунига етказа олмади.
 
Шу тариқа Остапенко мусобақанинг чорак финалига чиқди ва қозоғистонлик Елена Рибакинага қарши ўйин ўтказадиган бўлди.