Элина Свитолина Францияда ғолиб бўлди

Францияда аёллар ўртасида "Open de Caen" кўргазмали турнирида ғолиб номи маълум бўлди.

Мусобақанинг финал учрашувида украиналик теннисчи Элина Свитолина ва беларуслик Александра Соснович ўзаро рақобатлашди. Кескин ва муросасиз уч сет давом этган ўйинда Элина 3:6, 6:3, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

"Иккинчи маротаба ушбу мусобақани ютиб олганимдан хурсандман. Ташкилотчиларга рахмат. Улар улкан даражада мусобақани ташкиллаштиришди", - дейди Свитолина.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!